Ўзбекистон терма жамоаси 2 июнь куни Экваториал Гвинея билан ўйнайди

© Commons.wikimedia / TwoWingsЎзбекистонлик футбол ишқибозлари Ўзбекистон байроғи билан
Ўзбекистонлик футбол ишқибозлари Ўзбекистон байроғи билан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бундан сал олдин Ўзбекистон термасининг Қирғизистонга қарши ўртоқлик ўйини бекор қилингани ҳақида маълумот берган эдик.

ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2 июнь куни Тошкентда Экваториал Гвинея миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади, деб хабар қилинмоқда Ўзбекистон Футбол федерацияси сайтида.

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Қирғизистонга қарши ўртоқлик матчини бекор қилди

"Иккала федерация расмийлари ўртасида ўтказилган музокаралар муваффақиятли якунланди ва терма жамоалар 2 июнь куни Тошкентда ўртоқлик учрашувини ўтказиш бўйича келишувга эришдилар. Унга кўра, мазкур ўртоқлик ўйини 2 июнь куни Тошкентдаги Бунёдкор стадионида бўлиб ўтади. Учрашувнинг бошланиш вақти 19:00га белгиланган", — дейилади хабар матнида.

 

Янгиликлар лентаси
0