ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг режаларига ўзгартиришлар киритилгани муносабати билан 2 июнга белгиланган Қирғизистон терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви бекор қилинди, деб хабар қилади Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот-хизмати.
"Қирғизистон ўрнига 2 июнь учун бошқа жамоа билан Тошкентда ўйин ўйин ўтказиш учун музокаралар олиб борилмоқда. Ҳозирча ушбу вазият юзасидан Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан қўшимча тушунтириш ёки изоҳ берилмайди", — деб ёзилган хабар матнида.