Ўзбек қизларини Туркияга сотган “Озода ширкат” жиноий гуруҳи қўлга олинди

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишҲибсга олинганлар
Ҳибсга олинганлар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан қўлга олинган жиноятчилардан бири - самарқандлик 39 яшар Озода Жафаровадир. Интим хизматлар учун қизларни ёллаш ва сотиш билан шуғулланганиб келган бу аёл омма орасида "Озода ширкат" лақаби билан машҳур бўлган.

ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Ўзбекистон Махсус хизмат вакилари одам савдоси билан шуғулланган жиноий гуруҳ фаолиятини фош қилди, деб хабар қилди Sputnik мухбирига ИИБдаги манба.

Полиция ходимлари айбдорни олиб келишмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Беш нафар россияликни қатл этганликда гумонланаётган ўзбекистонлик суд қилинади

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати вакиллари томонидан қўлга олинган жиноятчиларнинг бири самарқандлик 39 яшар Озода Жафаровадир. Аёл 2007-йилдан буён Туркияда яшайди. Интим хизмат кўрсатишлари учун қизларни ёллаб, уларни сотиш билан шуғулланган Озодани орқаваротдан "Озода ширкат" деб чақиришган.

"Жафарова сохта паспорт билан Қозоғистон орқали, айланма йўллар билан Ўзбекистонга келиб-кетиб юрган. Сал кейин Туркияга қизларни сотишда Озоданинг опаси, 47 яшар самарқандлик Рохила Жафарова ҳам алоқадорлиги маълум бўлган. Шу боис, Р. Жафарова ҳам қўлга олинган. Аёл синглисининг топшириғи билан 2015-йилда Туркияга "кўп ҳақ тўланадиган иш" баҳонасида олти нафар самарқандлик аёлни юборганини тан олди. Ҳозирда улар Истамбул фоҳишахоналарида", — деб таъкидлади манба.

Ўзбекистон махсус хизмат вакиллари қизлар Туркияга Теҳрон орқали юборилганини аниқлаганлар. Бунинг учун Рохила Жафарова 49 яшар қариндоши самарқандлик Малика Жўраева ёрдамида Тошкентдаги Эрон элчихонасида қизларга виза тўғрилаб, уларга авиачипталар харид қилган.

"Жонли товар"лар Теҳронда Арманистон фуқароси Марина ҳамда Эрон фуқароси Солих томонидан кутиб олинган ва Истамбулга "кузатиб қўйилган".

Ушбу факт юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноий иш очилган, тергов ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0