Кэмерон: Туркия ЕИга 3000 йилгача қўшилолмайди

© REUTERS / Stefan WermuthБуюк Британия Бош вазири Дэвид Кэмерон
Буюк Британия Бош вазири Дэвид Кэмерон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Туркия яқин вақт ичида ЕИга қўшилиши амримаҳол, деб баёнот берди Буюк Британия Бош вазири.

 

ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Туркия Европа Иттифоқига 3000 йилгача қўшила олмайди, деб таъкидлади Буюк Британия Бош вазири Дэвид Кэмерон.

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон - Sputnik Ўзбекистон
ЕИ Туркия учун визани бекор қилмаса ҳам Эрдўғон бундан хафа бўлмайди
"Туркия Европа Иттифоқига яқин орада қўшилиши ҳақида ҳатто тахмин қилишнинг ҳам иложи йўқ", — деган Кэмерон. Унинг сўзларидан РИА Новости Британия ОАВларига асосланган ҳолда иқтибос келтиради.

"Улар ЕИга қўшилиш учун 1987 йилда ариза ташлашган. Жараённинг бугунги кундаги ривожланиши даражасини инобатга оладиган бўлсак, сўнгги прогнозларга мувофиқ, улар ЕИга тахминан 3000 йилда қўшилишлари мумкин", — деди Кэмерон.

 

Янгиликлар лентаси
0