Америка Ўзбекистонда синтетик ёқилғи ишлаб чиқаришга пул тикмоқчи

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Медиабанкка ўтишНефтни қайта ишлаш корхонаси
Нефтни қайта ишлаш корхонаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бир қатор мутахассислар фикрига кўра, сўнгги вақтларда углеводородлар қазиб олиниши мўътадил пасайиб бораётгани туфайли, Ўзбекистон қўшимча манбалардан ёқилғи қидиришни фаоллаштирмоқда.

ТАШКЕНТ, 20 мая – Sputnik. Американинг Jackco Technology Group компанияси Ўзбекистонда кўмирдан синтетик суюлтирилган ёқилғи ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқишда иштирок этади, деб хабар қилди жума куни "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси вакили.

Ўзбекнефтегаз биноси - Sputnik Ўзбекистон
Ўзтрансгаз ва Hyundai BS&C ҳамкорликда суюлтирилган газ учун баллонларни ишлаб чиқаради
"Jackco Technology Group" ва "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси бугун Ўзбекистонда CTL лойиҳаларини амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”ни имзолади”, — деб аниқлик киритди суҳбатдош. Ҳужжат Тошкентда 18-20 май кунлари бўлиб ўтган "Ўзбекистон нефт ва гази: OGU-2016" Халқаро 20-форуми доирасида имзоланди.

"Имзоланган ҳужжатга мувофиқ, Америка компанияси кўмирдан синтетик ёқилғи ишлаб чиқариш бўйича ўз таклифларини киритади", — деб таъкидлади "Ўзбекнефтгаз" вакили. Унинг сўзларига қараганда, ушбу лойиҳа йилига 200 минг тоннагача нефть маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўзда тутади.

2012-2013 йилларда Ўзбекистон Тошкент вилояти “Апартак” бурокўмир кесмасида 700 миллион доллар қийматли CTL заводи қурилиши устида ишлашни бошлаганди. Режа бўйича, завод йилига 2,2 миллион тонна кўмирни қайта ишлаши ва 700 минг тоннагача дизель ёқилғисини ишлаб чиқариши назарда тутилган. Бироқ қазиб олиш жойида зарур миқдордаги кўмир бўлмаганлиги сабабли кенг миқёсдаги лойиҳа бекор қилинган эди.

Ўзбекистон кўмир соҳасини модернизация қилиш ҳамда 2021 йилга келиб кўмир қазиб олишни 17,2 миллион тоннагача оширишни мақсад қилган. (2012 йил якунига кўра, 3,85 миллион тонна).

Нефть-газ соҳасининг бир қатор экспертлари фикрига кўра, сўнгги саккиз йил давомида углеводородлар қазиб олиш мўътадил камайгани эвазига Ўзбекистон қўшимча манбалардан ёқилғи қазиб олиш бўйича қидирувни кучайтирди.

Янгиликлар лентаси
0