ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 18 май куни Болгария бош вазири Бойко Борисовни қабул қилди, деб хабар қилади Ўзбекистон Президенти матбуот-хизмати.
Ислом Каримов икки давлат муносабатларида фойдаланилмаган салоҳиятларни қайд этиб, икки давлат иқтисоди "бир-бирини такрорламаслигини" таъкидлаган. Борисов эса Болгариянинг инвестициявий ҳамкорлик ҳамда маҳсулотлар айибошлаш ҳажми оширилишидан манфаатдор эканини таъкидлаган.
Учрашувда Ўзбекистон маҳсулотлари Европа бозорига, Болгария маҳсулотлари эса Марказий Осиё ҳамда Хитойга етказилишида транспорт инфратузилмаси ва транзит салоҳияти аҳамияти қайд этилган.
Шунингдек, томонлар иқтисодий ҳамкорликнинг кенг кўламли масалалари — саноат, транспорт коммуникациялари, туризм, шунингдек, замонавий қўшма саноат корхоналарини ташкил қилишнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилишган.
Учрашувда Ўзбекистон билан Болгария ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларидаги янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш учун ишбилармон доиралар делегациялари алмашиш бўйича келишиб олинди.
Болгария бош вазири Тошкентга ташрифи доирасида "OGU-2016" кўргазмасида доирасида мотор мойи ишлаб чиқаришга ихтисослашган Ўзбекистон ҳамда Болгария қўшма корхонаси очилишида иштирок этди.
Учрашувда иқтисодий ҳамкорликнинг кенг кўламли масалалари — саноат, транспорт коммуникациялари, туризм, шунингдек, замонавий қўшма саноат корхоналарини ташкил қилишнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.