ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. Болгария Бош вазири Бойко Борисов 17-май куни ишчи ташриф билан Ўзбекистонга келади, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар матбуот-хизмати.
Ўзбекистон ТИВ ахборот-хизмати маълумотига кўра, ташриф чоғида Болгария Бош вазири Борисовнинг Ўзбекистон президенти Ислом Каримов билан учрашуви режалаштирилган. Болгария делегацияси дастуридан "Ўзбекистон нефт ва гази" 20-халқаро кўргазмасининг очилиш маросимида иштирок этиш ҳам ўрин олган.
Кўргазма Тошкент шаҳрида 18-20 май кунлари ўтказилади.