АҚШ разведкачи-самолёти Хитой қирувчилари томонидан ушлаб олинди

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишАҚШ самолёти
АҚШ самолёти - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШ Мудофаа вазирлиги 17 май куни Хитойга қарашли иккита қирувчи самолёт Американинг разведкачи-самолётни Жанубий Хитой денгизи сувлари устида тутиб олгани ҳақида хабар қилди, деб ёзмоқда Франс Пресс агентлиги.

ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Пентагон АҚШ самолёти Хитойга қарашли қирувчилар томонидан тутиб олингани ҳақида баёнот қилди. "Ушбу ҳодиса хавфсизликка чанг солиш сифатида баҳоланади", — деб таъкидлади Пентагон вакили Жейми Девис. РИА Новости хабари асосида.

Президент США Барак Обама - Sputnik Ўзбекистон
Хитой Обаманинг “Дунё савдоси қоидалари” ҳақидаги сўзларига жавоб берди
Сал вақт ўтиб самолётнинг ушлаб олингани ҳақидаги хабар Пекин раҳбарияти томонидан ҳам тасдиқланди. Хитой ТИВ вакили "хитойлик учувчилар масофа сақлашгани ва хавфли манёврларни амалга оширишмагани" ҳақида қўшимча қилди.

Жанубий Хитой денгизи учун сўнгги вақтларда АҚШ ва Хитой ўртасида кескин қарама-қаршиликлар юзага келмоқда. Иккала давлат ҳам ушбу ҳудудда ҳарбий тайёргарликни кучайтирган.

Қўшма штатлар Хитойни регионни ҳарбийлаштиришда айблаб келяпти. Пекин эса ушбу айбловлар асоссизлигини айтмоқда. Хитой Жанубий Хитой денгизини чегаралаш масаласида Бруней, Малайзия, Вьетнам, Филиппин ва Тайван давлатлари билан ҳеч муросага кела олмаяпти.

Пекин бошқа давлатлар ҳам даъво қилувчи Сиша ва Наньша архипелагларини ўзиники деб ҳисоблаб, оролларда ва уларга қарашли денгиз сувларида олиб бораётган ҳарбий фаолиятини қонуний деб билиб келади.
Вашингтон эса ушбу талаш ҳудудларни Хитойга тегишлилигини тан олмай, ўзининг "халқаро ҳуқуқ томонидан рухсат берилган жойларда учиш, сузиш ва ҳаракат қилиш" ҳуқуқи учун кураш олиб бормоқда.

Янгиликлар лентаси
0