ТОШКЕНТ, 3 май — Sputnik, Жанна Манукян. “Дунё савдоси қоидалари бир мамлакат томонидан буюрилмасдан барча мамалкатлар билан биргаликда ёзилиши керак”, — деди Хитой ТИВ вакили Хун Лэй АҚШ президенти сўзларига жавобан.
Хитой вакилининг ушбу сўзларидан кейин баъзи мутахассислар АҚШ ва Хитой ўртасида иқтисодий уруш бошланиши ҳам эҳтимолдан холи эмас деб хулоса қилишганди.
Эслатиб ўтмиз, бироз олдин Барак Обама Washington Post газетаидаги мақолада Тинч Океани мамклакатлари ҳамкорлиги шартномаси (TPP) АҚШга дунё савдоси қоидаларини ёзиш имконини беради, бошқа мамлакатлар эса унга амал қилши керак бўлади, — деган эди.
“АҚШ бундай такаббурона баёнотлар қилиб, узоқ келажкни ўйламай қўйган кўринади”, — деди Хитой ТИВ вакили Хун Лэй.
Элатиб ўтамиз, АҚШ президенти Барак Обама Тинч Океани мамклакатлари ҳамкорлиги шартномасига (TPP) ҳақида 2015 йилнинг октябрида Осиё ва Тинч океани ҳудудидаги 12 мамлакат қўшилганини эълон қилди. Ушбу шартномага кўра ушбу мамлакатлар ҳудудида Эркин савдо зонаси ташкил қилиниши кўзда тутилган.