ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Нашрда ёзилишича, икки ўртада юз берган можарога тўқнашув айбдорларидан бирининг қариндоши қабри сифатсиз ободонлаштирилгани сабаб бўлган, деб хабар қилади РИА Новости.
Тожикистонликлар шу тарзда ўч олишган, деб гумон қилган эркак, "орани очиқ қилиб олиш учун" самбочи-дўстларини чақиради. Тожикистонликлар "каттаси" ва самбочилар учрашуви бир-бирига зиён етказиш ваъдаси билан якун топган, деб ёзади нашр. Мана шу учрашувдан сўнг "спортчилар" Тожикистон фуқароларидан пул ундиришга қарор қилганлар.
Ҳал қилувчи учрашув куни, тожикистонликлар юзга яқин танишларини ёрдамга чақирган. "Ёрдамчилар" арматура ва белкураклар билан қуролланган ҳолда келганини, кучлар тенг эмаслигини кўрган "спортчилар" тожикистонликларга қарата ўқ очган, деб ёзади "Ъ".