ТОШКЕНТ, 16 май – Sputnik. "Лондон билан муносабатлар, у Европа Иттифоқи таркибидан чиққан тақдирда ўзгармайди", — дея ваъда берди миллиардер. РИА Новости хабари асосида.
Бундан сал олдин Дональд Трамп “Мамлакатимизда шундай жойлар борки, полициячилар у ерларда ўз ҳаётларидан хавфсираб яшайди”, — дея, мусулмонлар учун АҚШга йўлни ёпишга чақирган эди.
Буюк-Британия Бош вазири Дэвид Кэмерон миллиардернинг мусулмонларга нисбатан билдирган фикрини “аҳмоқона ва нотўғри”, деб атаб, ўз нуқтаи-назари учун Трампдан кечирим сўрамаслигини маълум қилган эди.
"Назаримда, муносабатларимиз унчалик яхши бўлмайди, яна ким билсин. Лекин умид қиламан, у билан муносабатларимиз яхши бўлишига. Фақат Кэмерон бу муаммони ечишга тайёр эмасдек, назаримда”, — деб таъкидлади америкалик сиёсатчи Британиянинг ITV телеканалига берган интервьюсида.
Бундан ташқари, Трапм Буюк Британия учун Европа Итифоқидан чиқиш фойдалироқ бўлишини таъкидлади. “Европа Иттифоқига ишим тушган, у ерда қоғозбозчилик юқори ўринда, бу эса анча қийнайди. Британияга келадиган бўлсак, мен уларга: “Европа Иттифоқи сизларга нима керак?”, деб айтган бўлардим. Лекин такрорлаб ўтаман – одамларнинг ўзларига қўйиб бериш керак, ўзлари ҳал этишсин”.