Кэмерон: Буюк Британия ЕИдан чиқса, Европада уруш бошланади

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишБуюк Британия Бош вазири Дэвид Кэмерон
Буюк Британия Бош вазири Дэвид Кэмерон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Буюк Британия Бош вазири Дэвид Кэмероннинг айтишича, бирлашган қироллик Европа Иттифоқидан ажралиб чиқса, Европа уруш алангасида қолиши хавфи янада кучаяди.

ТОШКЕНТ, 9 май — Sputnik. Буюк Британиянинг ЕИ таркибидан чиқиши, Европада уруш юзага келиши хавфини янада кучайтиради, деб таъкидлади Буюк Британия Бош вазири Дэвид Кэмерон. Бу ҳақда The Telegraph нашрига асосланган ҳолда РИА Новости хабар берди.

ЕИ аъзо-мамлакатлар байроғи - Sputnik Ўзбекистон
Европол раҳбари Британия ЕИдан чиқса нима бўлишини айтди

Британия Бош вазирининг фикрига кўра, айнан ЕИ, ўн йилликлар давомида "бир-бирини ғажиб келган" давлатларни бирлаштиришга ёрдам берган. "Буюк Британия ЕИдан ажралиб чиқадиган бўлса, минтақадаги тинчлик ва осойишталик хавф остида қолмаслилига ҳеч ким кафолат бермайди", — дейди Кэмерон.

Бирлашган қиролликнинг ЕИ таркибидан чиқишини Кэмерон "ўйламай, масъулиятсизлик билан амалга оширилаётган ҳаракат", дея баҳоламоқда.

"Агар ЕИ таркибида қолсак, келажакда бизни нималар кутаётганини аниқ айта оламиз, акс ҳолдда, бу қоронғилик сари сакрашга тенгдир", — деди Кэмерон.

Керри: АҚШ Буюк Британия ЕИ таркибида қолишидан манфаатдор
Кэмероннинг фикрига қараганда, Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши, энг аввало, оддий фуқаролар ҳаётига салбий таъсир кўрсатади. "Бойлар, йирик тадбиркорлар ҳаёти ўзгармайди, аммо сиз умумий бозорни тарк этмоқчи экансиз, иш ўринлари ва оддий одамлар даромади хавф остида қолиши турган гап", — деб таъкидлади у.

Буюк Британиянинг ЕИ таркибидан чиқиши масаласи 23 июнда ўтказиладиган референдум асосида ҳал этилади. Ipsos-MORI агентлиги томонидан ўтказилган сўровномага кўра, бирлашган қироллик ЕИ таркибидан чиқадиган бўлса, бошқа давлатлар ҳам ундан ўрнак олиб, ЕИни тарк этишга тайёр эканликларини билдиришган.

Янгиликлар лентаси
0