ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Европол раҳбари Роберт Уэйнрайт Буюк Британиянинг ЕИдан чиқиши, хавфсизликка зарба бериши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
13 Феврал 2016, 16:39
"Агар сиз бугун Британия таянчи бўлган халқаро полиция ҳамкорлиги ва разведка маълумотлари билан алмашув асосини хавф остига қўядиган бўлсангиз, бу ўта аянчли оқибатларга олиб келиши мумкин”, — деди у Рейтер агентлигига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Буюк Британия Европа Иттифоқидан чиқиш ниятида. Шу масалани ҳал қилиш учун, Буюк Британияда 23 июнда умумхалқ референдуми ўтказилади.