ТОШКЕНТ, 14 май — Sputnik. Германия полицияси ГФР канцлери Ангела Меркелга тегишли сайлов округларидаги қабулхоналарнинг бирига ҳақоратомуз мазмунда ёзилган мактуб билан бирга чўчқа калласини ташлаб кетган номаълум шахсларни қидирмоқда, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари маълумотларига кўра, полициячилар жонивор калласини шанба куни эрталаб аниқлашган. Тартиб посбонлари мактуб мазмунини ошкор қилмаяпти. Улар хат шахсан канцлерга аталганини айтишмоқда, холос.
Канцлерга нисбатан амалга оширилган ҳақорат юзасидан жиноий иш қўзғатилди.
Айтиб ўтиш жоизки, Ангела Меркелнинг мигрантлар борасидаги сиёсати мамлакатда унга қарши фикрлар кўпайишига сабаб бўлди. Айниқса, Яқин Шарқ мамлакатларидан миллионлаб қочқинлар Германияга кириб келганидан сўнг, бу норозилик кайфияти янада кучайган эди.