FT: Германия “Кёльн воқеалари” учун Ангела Меркелни кечирмайди

© Фотохост-агентство / Медиабанкка ўтишГермания канцлери Ангела Меркель.
Германия канцлери Ангела Меркель. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Кёльнда аёлларга уюштирилган оммавий ҳужумлар немис жамоатчилигини ларзага солди. Германия канцлери Ангела Меркелнинг мигрантлар борасидаги сиёсати, токи шу каби ҳодисаларнинг олди олинмас экан, ўйламай қўйилган қадам сифатида баҳоланиши таъкидланмоқда.

ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Германия канцлери Ангела Меркелнинг Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадан келган миллиондан зиёд қочқинларга бошпана бериш қарори немис жамиятида чуқур парчаланишни юзага келтирди, деб ёзади Financial Times нашри.

““Кёльн воқеалари” учун айбнинг бир қисми шаҳар полицияси бошлиғига қўйилиб, у аллақачон истеъфога чиқарилди. Аммо бу ерда муаммонинг Меркель ҳукумати айланиб ўтмоқчи бўлаётган бошқа қирралари ҳам талайгина”, — деб таъкидлайди нашр.

Ҳужум уюштирганларнинг аксарияти Африка ва Яқин шарқ мамлакатлари фуқаролари бўлганлиги боис, мигрантларнинг немис жамиятига интеграция қилиниши тўғри амалга оширилгани шубҳа остига олинмоқда. Муаммо эса кундан-кун жиддий тус олмоқда, чунки Германиядан бошпана излаётганлар сони камайгани йўқ, аксинча, кундан-кун ортиб бормоқда.

Гамбург кўчасида полициячилар. - Sputnik Ўзбекистон
Германиянинг барча шаҳарларида аёлларга нисбатан оммавий ҳужумлар уюштирилган

Аммо немис ҳукумати ирқи, миллати ва диний келиб чиқишидин қатъий назар, мигрантлар билан ўртада можаро келиб чиқмаслиги учун содир этилаётган жиноятлар ҳақида оғиз очмаслиги мумкин эмас. Бу каби ҳолат Буюк Британияда ҳам кузатилган эди. Ўшанда Британия ҳукумати икки ўртада миллатчилик муаммоларини келтириб чиқармаслик учун покистонлик жиноий уюшмалар томонидан болалар устидан амалга оширилган зўравонликлар тўғрисида оғиз очмасликни афзал кўрган эди.

Кельндаги воқеаларда ҳам худди шундай аҳвол кузатилмоқда: немис полицияси ва мамлакат ОАВлари мигрантларга нисбатан салбий фикр уйғотмаслик учун бўлиб ўтган воқеалар ҳақида маълумотларни оз-оз миқдорда бериб бордилар. 

Токи қочоқларни немис жамиятига интеграция қилиш чоралари кучайтирилмас экан, мигрантлар орасида жиноятлар содир этилиши миқдори камаймас экан, Меркел қўллаётган "очиқ эшиклар" сиёсатининг келажаги бўлмайди, Германия, худди мамлакат канцлери айтмоқчи “яна битта Кёльн воқеасини кўтара олмайди", — деб ёзади нашр.

 

Янгиликлар лентаси
0