ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik, Татьяна Фирсова. Шу пайтгача осуда ҳаёт кечириб келган Германия аҳолисининг Янги йил оқшомидан эътиборан тинчи бузилди. Аввал хабар берганимиздек, Янги йил кечаси куни Германиянинг нафақат Кёльн, балки бошқа шаҳарларида ҳам аёлларга нисбатан оммавий зўравонликлар уюштирилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш муассасалари маълумотларида, шаҳвоний ҳужум уюштирганларнинг аксарияти шимолий африкалик мигрантлар бўлгани таъкидланмоқда.
Westfalen-Blatt нашри хабар беришича, Германиянинг Билефель шаҳридаги Elephant Clubга Янги йил оқшоми куни 500га яқин нотаниш кимсалар ёпирилиб киришга ҳаракат қилишган. Оломон ичидаги эркаклар немис аёлларига нисбатан беҳаё ҳатти-ҳаракатлар содир этган: уларнинг “дуч келган жойларидан ушлашга ҳаракат қилган”. Германияда бундай ҳатти-ҳаракатлар жамоатчилик томонидан қатъиян таъқиқланади.
"Куч ишлатиш йўли билангина аёлларга ёрдам беришга муваффақ бўлдик”, хабар қилади клуб Қўриқлаш хизмати.
Эслатиб ўтамиз, Янги йил оқшомидан сўнг Кёльн шаҳри полиция маҳкамаларига 400га яқин немис аёлларидан уларга африканча кўринишга эга эркаклар томонидан зўравонликлар содир этилгани ҳақида аризалар келиб тушган.