Кёльн мэри ўзининг “шилқимларга чап бериш” маслаҳати учун узр сўради

© Sputnik / Владимир Вяткин / Медиабанкка ўтишКёльн кўчаларининг бири.
Кёльн кўчаларининг бири. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Кёльн обер-бургомистри Генриетта Рекер немис аёлларига “нотаниш кимсалардан “узатилган қўл масофасида” нари юришни” маслаҳат бергани учун узр сўради.

ТОШКЕНТ, 8 янв — Sputnik. Германиянинг Кёльн шаҳри мэри Генриетта Рекер Facebookдаги саҳифасида немис аёлларини шаҳвоний зўравонликдан сақлаш мақсадида уларга берган маслаҳати учун узр сўради. Мэр бундан кейин аёлларга ўзини тутиши борасида маслаҳатлар бермасликни ваъда қилган.

Полициячилар Гамбург кўчасида. - Sputnik Ўзбекистон
Кёльн мэрининг “шилқимларга чап бериш” усули немис аёлларини ҳайратда қолдирди

"Агар мен ўз сўзларим билан зўравонлик қурбонига айланган аёлларнинг дилини оғритган бўлсам, бундан пушаймонлигимни айтмоқчиман. Мен бундан кейин аёлларга ўзларини қандай тутиш борасида маслаҳатлар беришни хоҳламайман ва бермайман ҳам”,  — деб ёзган у Facebook саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, 7 январ куни Кёльн обер-бургомистри Генриетта Рекер немис аёлларига ёлғиз сайр қилмасликни ва нотаниш кимсалардан “узатилган қўл масофаси”да юришни маслаҳат берганидан сўнг, Германия оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар “эътирозлар бўрони”да қолиб кетган эди.

Янгиликлар лентаси
0