Кёльн мэрининг “шилқимларга чап бериш” усули немис аёлларини ҳайратда қолдирди

© Sputnik / Екатерина Соловьева / Медиабанкка ўтишПолициячилар Гамбург кўчасида.
Полициячилар Гамбург кўчасида. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Кёльн обер-бургомистри Генриетта Рекер немис аёлларига ёлғиз сайр қилмасликни ва нотаниш кимсалардан “узатилган қўл масофаси”да юришни маслаҳат берганидан сўнг, Германия оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар “эътирозлар бўрони”да қолиб кетди.

ТОШКЕНТ, 7 янв — Sputnik. Кёльн мэри Генриетта Рекер немис хотин-қизларига шаҳвоний зўравонликка йўлиқмаслик учун ўз ҳатти-ҳаракатларини қайтадан кўриб чиқишни маслаҳат бергани туфайли Германияда катта жанжал авж олди.

Сешанба куни Кёльн полицияси Янги йил оқшомида 90га яқин немис аёли “африканча ва арабча ташқи кўринишга эга” эркаклар томонидан шаҳвоний зўравонликка дуч келгани ҳақида хабар тарқатган эди.

Шу воқеа юзасидан ўтказилган матбуот-анжуманида Кёльн обер-бургомистри Генриетта Рекер немис хотин-қизларига “нотаниш кимсалардан узоқроқ юришни” маслаҳат берди.

"Нотаниш кимсалардан “узатилган қўл масофасида” юриш имкони ҳар доим мавжуд. Кўчада сиз танимайдиган, ишонмайдиган кимса билан “яқинроқ бўлиш учун” ташаббускорлик қилишнинг кераги йўқ”, — таъкидлади Рекер.

“У аёлларга шунингдек, “ҳамма вақт гуруҳ-гуруҳ бўлиб юришни, “байрамона” кайфиятда бўлган чоғда ҳам зинҳор ёлғиз қолмасликни” маслаҳат берди”, — дея иқтибос келтиради мэр нутқидан Der Spiegel нашри.

Обер-бургомистрнинг ушбу маслаҳати ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқларда норозилик тўс-тўполонларига сабаб бўлди. Frankfurter Allgemeine Zeitung нашри ушбу шов-шув юзасидан “Аёллар, бекининг” номли мақола чоп этган бўлса, “N24” телеканали бошловчиси “Генриетта Рекер "ўзида бўлмаган чоғи" деган тахминни билдирди. Twitter фойдаланувчилари эса #einearmlänge  ("узатилган қўл масофаси") хэштегини тарқата бошладилар.

Германия Федератив Республикаси Адлия вазири Хайко Маас Twitterдаги саҳифасида "бу каби маслаҳатларни сариқ чақага олмаслигини” ёзган. "Бундай ҳаракатлар учун аёллар эмас, жиноятчилар масъул", — дея таъкидлаган у.

"Ғазабдан ёрилай деяпман! Нима, энди ўзини тутиш қоидаларига амал қилмаган аёллар ҳам айбдор бўладими?" – ёзади JAK ники остида ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бири.

"Узатилган қўл масофаси?! Унда, Германияни бошқа Ватаним деб ҳисобламайман", — деб ёзади Riffmaster фойдаланувчиси.

 

Янгиликлар лентаси
0