Politico: Пентагонга "Россия душманчилиги" нима учун керак?

© Sputnik / Денис Петров / Медиабанкка ўтишАҚШ ҳарбийлари
АҚШ ҳарбийлари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Пентагон америкаликларни Россия томондан бўладиган хавф-хатарлар билан қўрқитиб, мамлакат Қуролли кучларига янада кўпроқ маблағ сарфлашга чақирмоқда...

ТОШКЕНТ, 14 май — Sputnik. Америкаликларга ҳар бурчакда Россия ҳарбий кучлари "кўринмоқда". Шу боис, Пентагон Америка халқини мамлакат қуролли кучларига янада кўпроқ маблағ сарфлашга чақирмоқда. Аммо бу "қайғуриш" мамлакатнинг тижорат соҳасидаги манфаатларига хизмат қилмоқда, холос, деб ёзади Politico нашри. РИА Новости хабари асосида.

Адмирал Ричардсон: Америка Россия ва Хитойга етакчиликни бериб қўймайди

Ўтган ойда ҳарбий амалдорлар Сенатни агар АҚШ Россия билан тўқнаш келадиган бўлса, мамлакат қуролли кучларини қайғули келажак кутаётгани ҳақида огоҳлантиришди. Улар, агар армия бюджети оширилмайдиган бўлса, у ҳолда Америка Россиядан ҳарбий соҳада анча ортда қолиб кетишини таъкидлашди, деб ёзади нашр.

Ҳарбийлар билдираётган таклифлари эътибордан четда қолиб кетмаслиги учун Сенатга америкаликлар устига ёпирилиб келиши мумкин бўлган "уч метрли алпкелбат рус баҳодирлари" ҳақида ҳам эслатиб ўтишган

Америка пиёда қўшинлари катта офицерларининг фикрича, ҳарбий бюджетнинг қисқариши армия жанговор тайёргарлиги ва модернизациясини сусайтириши мумкин.

Аммо, бу ерда гап миллий хавфсизлик ҳақида қайғуриш ҳақида бормаяпти, шунчаки, аксарият амалдорлар кўпроқ даромад олиш истагида бу фикрларни айтмоқда. Чунки Пентагоннинг аксарият ходимлар юқоридаги фикрни ёқламайдилар, деб таъкидлайди мақола муаллифи.

"Армияга мақсад ва бюджетнинг каттагина қисми керак. Бизларни қуршаб олиши мумкин бўлган рус аскарлари картинаси эса, айни мақсадга мувофиқдир. Аммо бу сафсатадан бошқаси эмас", — деб таъкидлади америкалик зобитлардан бири.

Бундан сал олдин АҚШ Мудофаа вазири Эштон Картер АҚШга хавф солувчи 5 таҳдид ҳақида гапирар экан, Россия давлатини биринчилардан бўлиб тилга олган эди.

НАТОнинг Европадаги бирлашган қуролли кучлари янги бош қўмондони генерал Кертис Скапаротти эса альянс аъзоларини "кучайиб келаётган Россия" томонидан бўладиган таҳдидларга ҳар доим тайёр туришга чақирган.

Москва эса Европага нисбатан зиддиятларни авж олдиришдан манфаатдор эмаслигини, аммо, Ғарб томонидан бўладиган ҳар қандай душманчилик ҳаракатига муносиб жавоб қайтаришга тайёрлигини мунтазам равишда айтиб келмоқда.

Янгиликлар лентаси
0