Адмирал Ричардсон: Америка Россия ва Хитойга етакчиликни бериб қўймайди

Oбуна бўлиш
Москва ва Пекин АҚШ флотининг “нозик жойларини пайпаслаб топиш” мақсадида ўз имкониятларини бирлаштирдилар, хабар қилади адмирал Ричардсон.

ТОШКЕНТ, 7 янв — Sputnik. Америка ҲДК Бош Қўмондони адмирал Жон Ричардсон Америка флотининг денгиздаги етакчилик стратегиясини белгиловчи ҳаракатлар режасини эълон қилди, хабар қилади РИА Новости.

“Ҳарбий-денгизда устуворликни кучайтириш” деб номланувчи ҳужжатда АҚШ Ҳарбий Денгиз кучлари 25 йил деганда биринчи бор йирик давлатлар томонидан рақобатга дуч келгани таъкидланган.

Россия президенти Владимир Путин (ўнгда) ва ХХР раҳбари Си Цзиньпин - Sputnik Ўзбекистон
Дунёдаги янги тартиб-қоидаларни Россия ва Хитой белгилайди, АҚШ эмас.

"Россия ва Хитой сўнгги ўн йилликлар давомида ўз ҳарбий имкониятларини янада тараққий этдилар. Эндиликда бу уларга дунёда етакчилик қилишга интилишларига асос бўла олади. Улар эга юқори даражадаги жанговар воситалар бизнинг “нозик томонларимизни пайпаслаш” учун яратилгани сир бўлмай қолди”, — деб ёзган адмирал Ричардсон.

“АҚШ Ҳарбий Денгиз кучлари дунёдаги “энг яхши ҳарбий-денгиз флоти” мақомини сақлаб қолиш учун ҳар дақиқада бу учун курашиши лозимлиги бугун равшан бўлди. Чунки рақибларимиз мудрагани йўқ.  Россия ва Хитой дунёда етакчиликни биздан тортиб олишга шай. Биз ўз ҳаракатларимизни жадаллаштириб, уларга бу борада халал бермоғимиз шарт”, — деб ўз баёнотига якун ясаган адмирал Ричардсон.

 

Янгиликлар лентаси
0