ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Давлат раҳбарлари хавфсизлиги учун жавоб берувчи АҚШ махфий хизмати миллиардер Дональд Трампнинг собиқ хизматчисига нисбатан тергов бошлаш арафасида. Миллиардернинг собиқ хизматчиси АҚШ президенти Барак Обамага таҳдид қилганликда гумон қилиняпти, деб хабар бермоқда РИА Новости.
Ассошиэйтед Пресс агентлиги хабарига кўра, Энтони Сенекаль (Anthony Senecal) Дональд Трампга қарашли бўлган Флоридадаги клубларнинг бирида хизматчиларга бошчилик қилган.
Аниқ бўлишича, Сенекаль бир неча маротаба Facebook ижтимоий тармоғида Обама ва унинг оила аъзолари номларига провокацион миш-мишлар қолдирган.
Жумладан, 2015 йилнинг сентябрида собиқ хизматкор Facebook ижтимоий тармоғида қилган хиёнати учун Обама ҳарбийлар томонидан дорга тортилиши кераклигини ёзган. Бошқа бир хабарда эса, у Обамани мусулмон деб айтиб, бу учун ҳақоратли атамадан фойдаланган.
Шу билан бирга, Сенекаль ҳар сафар Трамп номидан гапирмаётганини, балки ўз фикрини баён қилаётганини алоҳида таъкидлаб ўтган.
Трамп ва унинг сафдошлари айни вақтда Сенекалнинг ҳаракатларини қоралаб, унинг аллақачон ишдан бўшатилганини иддао қилишмоқда.