ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik, Алексей Богдановский. АҚШ президенти Барак Обама 2016 йил 21-28 май кунлари Вьетнам ва Япония давлатларига ташриф буюради, деб хабар қилмоқда РИА Новости, Оқ уй маъмурияти матбуот-хизматидан олинган маълумот асосида.
Америка раҳбари Вьетнамда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик масалалари, хусусан, хавфсизлик, глобал ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашади. Шу билан бирга, Обама Ханоеда икки мамлакат муносабатларига оид маъруза билан чиқиш қилиб, Транстинчокеани савдо шартномасини илгари суради.
Японияда эса АҚШ президенти "катта еттилик" саммитида иштирок этиб, Бош вазир Синдзо Абэ билан икки томонлама музокаралар ўтказади. Шунингдек, 1945 йилда Америка томонидан бомбардимон қилинган Хиросимага ташриф уюштиради.