Ўзбекистоннинг буюк ғалабага қўшган ҳиссаси

Oбуна бўлиш
Ўзбек ҳалқи ва Ўзбекистонликлар Иккинчи Жаҳон урушида нацизм устидан қозонилган ғалабага ўзининг улкан ҳиссасини қўшди. Аҳолиси 6,5 миллион бўлган ЎЗбекистондан урушга 1,5 миллион киши қатнашди.

1941 – 1945 йиллардаги Иккинчи Жаҳон уруши уруши вақтида Ўзбекистон нафақат урушга қурол-яроғ, озиқ-овқат еткизиб берган, балким у бутун ғарбидан эвакуация қилинган миллионлаб фуқаролар учун бошпанага айланди. Ўзбек оилалари динидан миллатидан қатъий назар, минглаб етим болаларни асраб олган. 

9 май куни Ўзбекистон бутун дунё билан биргаликда янги замон тарихидага ўта муҳим бўлган санани – нацизм устидан қозонилган Ғалабани нишонлайди. 9 май куни Ўзбекистонда Хотира ва қадрлаш куни деб эълон қилинган. Ушбу кун барча шаҳар ва туманларда байрамга бағишланган тантана ва намойишлар бўлиб ўтади. Пойтахтда асосий тадбирлар Мустақиллик майдонидаги Хотира майдонида ва “Биродарлар қабри” мажмуасида бўлиб ўтади.

Расмий тадбир ва тантаналардан ташқари, Ўзбекистонда ҳар бир уруш қатнашчиси ва меҳнат фронти фахрийсининг ҳолидан шахсан хабар олиб, уларга совғалар ва моддий ёрдам кўрсатиш йўлга қўйилган.

Тошкент ҳокимлиги 9 май - Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тадбирларни эълон қилди

Ундан ташқари, ушбу урушдан олган сабоқни ва урушнинг ўзи қандай катта офат эканлигини келажак авлодларга қолдириш учун, мактаб ва ОТМларда “Авлодлар учрашуви”, “Тинчлик дарси” каби ўқув машғулотлари ва амалий тадбирлар бўлиб ўтади.

Ўзбекистоннинг Иккинчи Жаҳон урушига қўшган ҳиссаси билан батафсил қуйидаги инфографикамизда танишинг.

Янгиликлар лентаси
0