Қамчиқ довонида ҳаракат тўлиқ ҳажмда қайта тикланди

© Sputnik / /СтрингерҚамчиқ довонидаги трасса
Қамчиқ довонидаги трасса - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Довондаги махсус хизматлар барча зарур техника ва жиҳозлар билан таъминланган, шу боис, кўчки оқибатларини қисқа муддатда бартараф этилди. Ҳозирда мутахассислар бу каби ҳодисалар қайта такрорланишининг олдини олиш учун тоғ ёнбағирларини ўрганишмоқда.

ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. Қамчиқ довонида юз берган ер кўчиши оқибатлари тўлалигича бартараф этилди, автомобиллар ҳаракати эса тўлиқ ҳажмда қайта тикланди, деб хабар қилди Sputnik мухбирига Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазирликлар вазирлигидаги манба.

Қамчиқ довонида содир бўлган ер кўчкисида 5 киши қурбон бўлди

Суҳбатдошнинг сўзларига қараганда, довонда иш олиб бораётган махсус хизматлар барча керакли техника ва жиҳозлар билан таъминланган, шу боис, кўчки оқибатларини қисқа муддатда бартараф этишга муваффақ бўлинди.

"Мутахассислар кечадан буён кечасию-кундузи узлуксиз иш олиб боришди, 5 май куни ҳаракат қисман йўлга қўйилган эди ва секин-аста тўлиқ ҳажмда қайта тикланди”, — деб таъкидлади манба.

Мутахассислар келажакда шундай ҳодисалар қайта такрорланмаслиги учун ҳозирда тоғ ёнбағирларини ўрганишмоқда. Шунингдек, мустаҳкамлаш ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча, 4 май куни соат тахминан 14:00да Наманган вилояти Поп тумани Қамчиқ довони ҳудудида кўчки содир бўлган эди.  Содир бўлган кўчки остида иккита автомашина қолиб кетган. Беш киши қурбон бўлган. Ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар натижасида, 6 кишининг ҳаётини сақлаб қолишга муваффақ бўлинди.

Янгиликлар лентаси
0