ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik, Федор Смирнов. Туркия Бош вазири Аҳмад Довутўғлу пайшанба куни истеъфога чиқаётгани ҳақида эълон қилиши мумкин, деб хабар қилмоқда РИА Новости NTV телеканалига асосланган ҳолда.
Хабар қилинишича, мамлакат Бош вазири Туркиядаги етакчи Адолат ва тараққиёт партиясининг бошқарув кенгаши мажлисидан кейин матбуот-анжумани ўтказиб, бу ҳақда эълон қилиши мумкин.
Бир кун олдин турк ОАВларида Адолат ва тараққиёт партиясининг навбатдан ташқари қурултойи ўтказилиши ва шу билан бирга Аҳмад Довутўғлу бу лавозимга ўз номзодини кўрсатмаслиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Аҳмад Довутўғлу 2014-йилдан Туркия Бош вазири лавозимини эгаллаб келади. Сўнгги вақтларда Эрдўғон ва Довутўғлу ўртасида қурдлар муаммоси ҳамда ҳукуматни танқид қилувчиларни таъқиб қилиш масалалари борасида зиддиятлар юзага келган.
Экспертлар фикрича, агар Довутўғлу истеъфога чиқадиган бўлса, унинг ўрнига келадиган Бош вазир Эрдўғон юритаётган сиёсатга қарши бориши ва ҳар қанча бўлсада мустақил сиёсат юрита олиши даргумон.