Май ойи байрамларида қўпорувчилик ишларини амалга оширмоқчи бўлган осиёлик қўлга олинди

© Sputnik / Tutov / Медиабанкка ўтишҚўлга олинган жиноятчи
Қўлга олинган жиноятчи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Террорчиликда гумон қилинаётган шахс билан бирга катта миқдордаги қурол, порловчи моддалар ва террорчилик фаолиятига оид бошқа асбоб-ускуналар қўлга олинди. Ҳибсга олинганлар иқрорлик кўрсатмаларини бермоқда.

ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. Москва шаҳар Преображенский суди май ойи байрамларида Москва ҳудудида қўпорувчилик ишларини амалга оширишни режалаштирган террорчини қамоққа олиш ҳақида санкция берди, деб хабар қилмоқда суд матбуот-хизмати.

ФХХнинг террорчиликка қарши ўқув-машғулотлари - Sputnik Ўзбекистон
ФХХ Ўрта Осиёлик террорчиларни қўлга олди

"Суд 3 июл санасига қадар, Ойбек Саидовни ҳибсда ушлашга қарор қилди", — деди суд матбуот-котиби.

Жиноятчи Россия Федерацияси Жиноят Кодексининг “ноқонуний равишда қурол-яроғ сотиш” ҳамда “ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ҳаётига суъиқасд уюштириш” моддалари бўйича айбланмоқда.
Сал олдин Россия Федерал Миграция Хизмати Москва ҳудудида май ойи байрамларида террорчилик актларини амалга оширмоқчи бўлган бир гуруҳ марказий осиёликлар қўлга олингани ҳақида хабар қилган эди. Террорчилар Сурия ва Туркияда фаолият юритаётган халқаро террорчилик уюшмалари раҳбарлари кўрсатмалари асосида ҳаракатланганлари маълум.

Янгиликлар лентаси
0