ФХХ Ўрта Осиёлик террорчиларни қўлга олди

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишФХХнинг террорчиликка қарши ўқув-машғулотлари
ФХХнинг террорчиликка қарши ўқув-машғулотлари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ФХХ томонидан қўлга олинган террорчилар май байрамлари куни Москвада одамларни ўққа тутмоқчи бўлган.

ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. Россия Федерал Хавфсизлик хизмати томонидан қўлга олинган Ўрта Осиё фуқаролари, май байрамлари куни Москва ва Москва вилоятида одам гавжум жойларни ўққа тутмоқчи бўлишган, деди ҳуқуқни сақлаш органлари вакили, РИА Новостига.

Кеча, чоршанба куни, ҳуқуқни сақлаш органлари бир гуруҳ Ўрта Осиё фуқароларини қўлга олишди. Дастлабки маълумотларга кўра улар Сурия ва Туркиядаги халқаро террорчи ташкилотлар билан алоқада бўлган ва уларнинг раҳбарияти бўйруғи остида террорчилик акти таёрлаган.

Айни дамда террорчилар ўз айбларига иқрор бўлмоқда. Қўлга олинган шахсларнинг исми-шарифи ҳозирча эълон қилинмаган. Тинтув вақтида уларнинг турар жойидан катта миқдорда қурол-яроғ, портловчи моддалар ва экстремистик адабиётлар топилган.

Янгиликлар лентаси
0