Лавров: АҚШнинг янги президенти бошқаларига нисбатан мулоҳазакор бўлишига умид қиламиз

© МИД РФ / Медиабанкка ўтишРоссия ТИВ раҳбари Сергей Лавров.
Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия АҚШнинг янги сайланадиган президенти билан келишиш имкони бўлишига умид билдиради, деб таъкидлади Россия ТИВ раҳбари РИА Новостига берган интервьюсида.

ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Россия АҚШнинг янги президенти бошқаларига нисбатан, анча мулоҳазакор бўлишига умид қилади. Ишонамизки, у билан келишиш имкони бўлади, деб таъкидлади Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров РИА Новостига берган интервьюсида.

Су-24 самолёти - Sputnik Ўзбекистон
Лавров Туркия “Су-24” можароси такрорланмайди, турклар буни яхши билади

Лавровнинг сўзларига қараганда, америкаликлар кимни сайлашларидан қатъий назар, “у Қўшма Штатлардаги Россия ҳамкори бўлади".

"Умид қиламизки, ҳамкоримиз келишса бўладиган, мулоҳазали бўлади. Янги президент, Россиясиз ечими топилмайдиган кўплаб халқаро муаммолар юзасидан биз билан ҳамкорлик қилишга интилиб, шу билан бирга бизни энг асосий хатар сифатида кўрсатишга ҳаракат қилмайди, деб умид қиламиз. Ишонамизки, у халқаро молиявий, валюта тизимларида бизнинг иштирокимизга тўсқинлик яратмайди, ва бошқа давлатларни АҚШ кетидан "Россияга қарши сиёсатга" эргашишга даъват қилмайди. Бу каби мантиқсизликларга йўл қўйилмайди, деган умиддаман, Америка халқи танловини эса, ҳурмат ила қарши оламиз”, — деб таъкидлади Лавров.

Эслатиб ўтамиз, АҚШда бўлиб ўтаётган президент сайловлари пойгасида республикачилардан – миллиардер Дональд Трамп, демократлардан эса — Хиллари Клинтон етакчилик қилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0