ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. 2015 йилнинг ноябр ойида Туркия томонидан Россиянинг Су-24 бомбардимончи самолётининг уриб туширилиши каби ҳодисанинг такрорланиши мумкин эмас, бунинг учун барча чора-тадбирлар кўрилган, дея баёнот берди Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров РИА Новостига берган интервьюсида.
"Биз битта провокацияга дуч келдик. Ва бу борада берадиган баҳомиз аниқ — Туркия раҳбарияти жиноят ва хатога қўл урди, бу эса, оддий жиноят содир этишдан кўра ёмонроқ. Ҳозир, албатта, бундай бўлиши мумкин эмас, чунки, ҳар қандай кутилмаган ҳодисанинг олдини олиш учун зарур чора-тадбирлар кўрилган. Ва, турклар, буни яхши билади”, — деб таъкидлади Лавров.