ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Россия Ҳаво-космик кучлари Сурияда мавжуд экан, у ерда кимдир уруш бошлашга ботина олишига Москва шубҳа билан қарайди, деб таъкидлади Россия ТиВ раҳбари Сергей Лавров РИА Новостига берган интервьюсида.
"Сурияда Россия Ҳаво-космик кучлари бор экан, кимдир хавфли ўйин бошлашга, провокация уюштиришга жазм қила олади, деб ўйламайман”, — деди Лавров журналистларнинг "Сурия шимолида Туркия ёки Саудия Арабистони ер устида операция амалга ошириши хавфи мавжуд эмасми", деган саволига жавоб қайтарар экан.
2015-йил 30 сентябрдан бошлаб, Россия Сурия президенти Башар Асад талабига биноан, САРда террорчилар объектлари бўйлаб авиазарбаларни амалга оширишни бошлаган эди. Россия президенти Владимир Путин жорий йилнинг март ойида Ҳарбий-космик кучларнинг асосий қисмини Суриядан олиб чиқиш ҳақида қарор қабул қилди. Бу қарор, Сурия бўйича Россия ўз олдига қўйган масалалар муваффақиятли ечим топгани билан изоҳланди.