ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Гарчи, Москва Асадга террорчиликка қарши курашда ва Сурия яхлитлигини сақлаб қолишда ёрдам бериб келаётган бўлса-да, САР президенти Башар Асад Россияга Туркия АҚШга иттифоқдош бўлгани каби, иттифоқдош эмас, дея баёнот қилди Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров РИА Новостига берган интервьюсида.
"Дарвоқе, Асад бизга иттифоқдош эмас. Ҳа, террорчиликка қарши курашда, Сурияни давлат сифатида сақлаб қолишда биз уни қўллаб-қувватлаймиз. Лекин, Туркия АҚШга иттифоқдош бўлгани каби маънода, Асад бизга иттифоқдош эмас”, — деди Лавров.