Аҳмад Довудўғли: Россия ва Туркия бир-бирига муҳтож

Oбуна бўлиш
Туркия Бош вазири Аҳмад Довудўғли берган баёнотга кўра, “Су-24” можаросига қарамай, минтақанинг энг олд давлатлари бўлиб қолаётган Москва ва Анқара бир-бирига муҳтож.

ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Туркия Бош Россия ва Туркия ўртасидаги ўтмишдаги яхши муносабатлар қайта тикланишига умид билдирмоқда. Жумладан, Al Jazeera Turk  телеканалига берган интервьюсида у шундай деди: “Ҳатти-ҳаракатларимиз йўналиши аввалгидек қолмоқда. Россия ва Туркия шу кечаю-кундузда минтақадаги энг муҳим давлатлар мақомига эга. Биз бир-биримизга муҳтожмиз. “Су-24” можароси Россияга қарши уюштирилмаган эди”, РИА Новости хабарига кўра

Туркия Бош вазири Аҳмад Довудўғли - Sputnik Ўзбекистон
Довудўғли: Зарурат туғилса, Туркия САРга пиёда қўшинларини юборади

Журналистнинг: “Россия Туркия пиёда қўшинлари Сурияга киритилишига қарши чиқиши ва турк Ҳарбий Кучларини ҳаводан туриб бомбардимон қилиши мумкинми?”, деган саволига Довудўғли “йўқ”, дея жавоб қайтарди.

"Бундай бўлиши мумкин эмас. Бу ерлар Россияга тегишли эмас. Россия — БМТнинг доимий аъзоси. БМТнинг “ИД”га қарши кураш бўйича чиқарилган қарорлари эса барчага аён. Бу ерда гап бизнинг миллий хавфсизлигимизга бўлаётган таҳдид ҳақида бормоқда. Биз ҳеч бир давлат, шу жумладан, Россия билан ҳам қарама-қаршиликларга боришни хоҳламаймиз. Муносабатларимиз аввал яхши эди, келажакда ҳам яхши бўлиб қолишини хоҳлаймиз. Аммо, гап хавфсизлигимизга бориб тақалар экан, уни таъминлаш учун барча зарур чораларни кўрамиз. Чунки, “ИД” уюшмаси томонидан бўлаётган таҳдидга Россия эмас, Туркия дуч келмоқда”, дея қўшимча қилди Довудўғли.

2015 йил 24 ноябр куни Туркия қирувчи самолёти Россиянинг Су-24 бомбардимончисини уриб туширганидан сўнг Россия ва Туркия муносабатлари дарз кетган эди. Россия президенти Владимир Путин ушбу ҳодисага “террорчилар ҳамтовоқлари томонидан орқадан берилган зарба” дея баҳо берди ва Туркияга нисбатан бир қатор иқтисодий чоралар кўриш ҳақида фармон чиқарди.

Янгиликлар лентаси
0