Довудўғли: Зарурат туғилса, Туркия САРга пиёда қўшинларини юборади

© REUTERS / Francois LenoirТуркия Бош вазири Аҳмад Довудўғли
Туркия Бош вазири Аҳмад Довудўғли - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Туркияни ички ва ташқи томондан ҳимоялаш учун барча зарурий чора-тадбирларни қўллаймиз, дея баёнот қилди Туркия Бош вазири.

ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Туркия Бош вазири Аҳмад Довудўғли, агар шунга зарурат туғилса,  Анқаранинг САРга пиёда қўшинларини киритишга қурби етади, дея баёнот қилди. РИА Новости хабари асосида.

Сурия-Туркия чегарасидаги ҳолат - Sputnik Ўзбекистон
Туркия Сурия билан чегарада халқаро кузатувчилар жойлаштирилишига қарши

"Агар зарурат туғилса, биз Сурияга қўшинларни юборамиз. Мамлакатимизни ички ва ташқи томондан ҳимоялаш учун барча зарур чора-тадбирларни қўллаймиз. БМТ “ИД”га қарши курашга қаратилган кўплаб қарорларни қабул қилди. Ўзимизни ҳимоялашда, шу жумладан, террорчиликка қарши кураш олиб боришимизда ҳам, ушбу қарорлар бизнинг ҳатти-ҳаракатларимиз қонунийлигини таъминлайди”, — дея баёнот қилди Туркия Бош вазири Al Jazeera Turk телеканалига берган интервьюсида.

"Аммо, — қўшимча Довутўғли. — Туркия ҳукумати аввалгидек халқаро келишувларни маъқул кўради". Бош вазирнинг сўзларига кўра, “Ислом давлати” террорчилик уюшмасининг фаолияти – бу ҳаммага тегишли муаммодир.

Янгиликлар лентаси
0