ТОШКЕНТ, 3 май — Sputnik. Душанба 2 май куни Тошкентдаги охирги 17чи йўналиш ёпилди. Ўзбекистон пойтахтида трамвайлар 105 йил давомида фаолият кўрсатди.
“Охирги трамвай йўналиши ёпилди, ушбу транспорт турини эксплуатация қилган корхона мулки сотувга қўйилган”, — деди Тошкент ҳокимияти.
Айни дамда, Тошкент ҳокимияти томонидан 2012 йилда 20 млн Еврога сотиб олган Чехиянинг 20 та Vario LF вагонларига харидор қидирилмоқда.
Тошкент ҳокимияти матубот хизмати олдин пойтахтда қолган 87,8 км трамвай йўлари ёзга қадар олиб ташланиши ва ёпилган трамвай йўллари ўрнига автобус йўналишлари киритилиши ҳақида хабар берган эди.
2010 йилда Тошкент ҳокимияти барча амал қилаётган троллейбус йўналишларини ёпиш ҳақида буйруқ чиқарган эди.
Тошкентда трамвай йўллари қурилиши 1896 йилда Тошкент шаҳар Управаси ва Бельгиянинг Societe Generale de Belgique билан шартнома асосаида бошланди. Биринчи электр трамвайи 1912 йилнинг 30 декабрида ишга тушди. 1990 йиллар бошида Ўзбекистон пойтахтида трамвай йўллари узунлиги 270 километрни ташкил қиларди, трамвайлар сони эса 500 дан кўп эди.
Трамвай йўналишларини қисқартириш Ўзбекистонда 12 йил аввал бошланди. Бугунги кунда “Тошкент трамвайи” корхонаси ҳисобида 87 трамвай қолган. Улардан 60таси Чехияда ишлаб чиқарилган ва 30га яқини Россиянинг Усть-Катавск шаҳрида ишлаб чиқарилган вагонлардир.
Тошкент шаҳар йўловчи ташиш корхоналари томонидан кунига 2 млнга яқин йўловчи ташилади. Улардан 1,5 млн киши автобусларда, 200 мингдан кўпи – метрополитенда ва 100 мингга яқини – трамвайда.