ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Тошкентда “Бешқайроғоч” даҳасидан “Беруний” метросигача юрадиган 12 – йўналиш бўйича ва “Қўйлиқ-6” дан “Тошкент” вокзалигача юрадиган 26 – йўналиш бўйича трамвайлар ҳаракати тўхтатилди, Газета.uz "Тошкент трамвайи" корхонаси хабари асосида.
Ҳозирги кунда Тошкентда трамвайлар тўрт йўналиш бўйича юрмоқда: №8 — "Бешқайроғоч" мавзесидан "Оқтепа" майдонигача, №9 — "Тошкент" вокзалидан "Чиланзар-26" массивигача, №13 — "Тошкент" вокзалидан "Қўйлиқ марказ"гача ва №17 — "Бешқайроғоч" массивидан "Ипподром"гача.
Шу йилнинг август ойигача трамвай йўллари олиб ташланиши керак, деди шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов. Трамвайлар ўрнига ушбу йўналишларда ҳаракатланувчи автобуслар юришига қарамасдан, шаҳар аҳолисининг кўпчиллиги тарсмвайдан воз кечиш қарорига қарши.