Француз депутати: Пентагон Сурия ҳукуматини ағдармоқчи бўляпти

© Sputnik / Владимир Вяткин / Медиабанкка ўтишЭйфел минораси. Париж, Франция
Эйфел минораси. Париж, Франция - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Франциялик депутат - Дюикнинг фикрича, Вашингтон Ўрта Шарқни этник ва диний гуруҳларга ажратишни мақсад қилиб олган.

ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Пентагоннинг Суриядаги муҳолифатга “ёрдам” тариқасида қўшимча ҳарбий кучларни юбориш режаси, унда САР ҳукуматини ағдариш нияти зоҳирлигини билдиради, деб ҳисоблайди Франция парламенти депутати Николя Дюик.

Америкалик ҳарбийлар - Sputnik Ўзбекистон
Сурия ҳудудига АҚШнинг 150 нафар аскари таклифсиз кириб келди

Бундан сал олдин, Миллий хавфсизлик бўйича АҚШ президенти маслаҳатчиси ўринбосари Бен Родс Барак Обама маҳаллий иттифоқдошларга ёрдам тариқасида 250 нафар Америка ҳарбий аскарларини Сурияга юборишга қарор қилгани ҳақида хабар қилган эди. Ҳарбийлар Сурия муҳолифат кучларига Ислом давлати террорчилик гуруҳига қарши курашда ёрдам бериши таъкидланган эди.

"Америкаликлар ушбу ҳаракатни Сурия ҳукумати билан келишмай амалга оширганининг сабаби, улар амалдаги ҳукуматни тахтдан ағдаришга, шунингдек, региондаги баъзи бир радикал исломий гуруҳларни қўллаб қувватлашга қарор қилган”, — деб таъкидлади Sputnik агентлигига Дюик.

Дюикнинг фикрича, Вашингтон Ўрта Шарқни этник ва диний гуруҳларга ажратишни мақсад қилиб олган. "Америкаликлар ушбу региондаги мавжуд тузумни ағдариб, ҳокимиятни мўтадил исломий кучларга топширишга уринмоқда", деб таъкидлади франциялик депутат.

Янгиликлар лентаси
0