Манба: Ўзбекистон ҳудудидан чиққан мигрантлар фуқароликдан маҳрум қилиниши мумкин

© Sputnik / Алексей Филиппов / Медиабанкка ўтишРоссиядан қайтаётган мигрантлар
Россиядан қайтаётган мигрантлар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия ҳудудида вақтинча яшаб турган аксарият ўзбекистонликларни ваҳима босган: нима эмиш, беш йилдан буён Ўзбекистонга бормай юрганларни фуқароликдан маҳрум қилишаётганмиш... Миш-мишларга ишониб, Ўзбекистонга қайтарини ҳам билмай юрганлар сони анчагина.

ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik, Дилшода Раҳматова, Анастасия Александрова. Кейинги пайтларда Россияда меҳнат қилаётган мигрантлар орасида беш йилдан буён Россиядан Ўзбекистонга бормай юрганларни фуқароликдан маҳрум қилишаётганмиш, деган гаплар “болалаб” кетди. Кимдан сўраманг, “ҳа, шундай дейишяпти”, деган гапни айтади. Sputnik корреспондентлари ушбу маълумотда қанчалик жон борлигини аниқлашга ҳаракат қилиб кўришди.

Россия президенти Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон
Путин: миграция масаласида назорат кучайтирилиши шарт

Янги, биометрик паспортни олишга улгурмаган мигрантлар учун шу кунларда Ватанга қайтиш масаласи ўта долзарб муаммога айланган. Ана шундай, миш-мишлар “қурбонига” айланган қашқадарёлик йигит таҳририятимизга қўнғироқ қилиб, бу масалада унга ёрдам беришимизни илтимос қилди. Йигитнинг сўзларига қараганда. У етти йилдан бери Россияда яшаб, меҳнат қилади. Ўзбекистонга шу вақт оралиғида бирор марта бормаган. Шу билан бирга, унда Ўзбекистон фуқаролигидан воз кечиш нияти йўқ. Кейинги пайтларда Россияда миграция борасида қабул қилинган янги қонун-фармойишлардан сўнг, қаҳрамонимиз муаммоларга дуч келган. Ҳозирда эски – нобиометрик паспорт билан ҳатто, унга ишлаш ҳуқуқини берадиган патентни расмийлаштира олмаслиги учун, у Ўзбекистонга қайтиб кетишга мажбур. Аммо… Ортга қайтиш олдидаги қўрқув Россияда ҳужжатсиз юриш қўрқувидан-да устун келмоқда унда…

“Ҳозир Ўзбекистонда беш йилдан буён Россияда юрганларни фуқароликдан маҳрум қилишаётганмиш. Яқинда Ўзбекистондан келган ўртоғим ҳам бу гапни тасдиқлади. Бошим қотган, қандай йўл тутишни билмаяпман, ортга қайтай десам, фуқароликдан маҳрум қилишса… Менга ёрдам беринг, бошимга мусибат тушган”, — деди таҳририятимизга қўнғироқ қилган йигит.

Эслатиб ўтамиз, айни вақтда Миграция хизмати Россия президенти Владимир Путин томонидан алоҳида назорат остига олинган. Россия Федерал Миграция Хизмати фаолиятида маълум нуқсонлар аниқланганидан кейин, чет эл фуқаролари устидан оммавий текшириш ишлари бошланди. Миграция хизмати (ФМС) патруллари Москва ва Москва вилоятларида одам гавжум транспорт бекатлари яқинида навбатчилик қилмоқда.

Мамлакат ҳудудида бўлиш тартибини бузган мигрантларга нисбатан суд иши қўзғатилиб, улар Россия ҳудудидан чиқариб юборилмоқда, шунингдек, қонунга зид равишда мигрантлар меҳнатидан фойдаланиб келаётган юридик шахсларга нисбатан ҳам қатъий чоралар кўрилмоқда.

Россия президенти Владимир Путин "Россия ҳудудида мигрантларнинг ноқонуний ҳаракатланишига имкон берувчи қонунбузарликлар схемаси аниқланиб, йўқотилсин", дея фармон берди, ҳатто.

ФМС рейди. - Sputnik Ўзбекистон
Россияда ноқонуний мигрантларга "ов" бошланди

Федерал Миграция Хизмати вазифалари Россия Ички Ишлар Вазирлиги зиммасига юклатилгани миграция муаммоси шу кунларда Москва ҳукумати томонидан мамлакат хавфсизлигига даҳл қилиш сифатида қабул қилинаётганидан дарак бермоқда.

Sputnik Ўзбекистон мухбири ушбу муаммога ойдинлик киритиш мақсадида, ЎЗбекистон ТИВга қўнғироқ қилди.

"Ўзбекистон фуқаролигидан маҳрум қилиш ҳақидаги маълумот – Ўзбекистон Республикасидан доимий рўйҳатдан чиқиб кетганларга кўпроқ тегишли. Ҳозирги шароитда мигрант, яъни вақтинча чет элга ишлашга чиққан Ўзбекистон фуқароси, зудлик билан Ўзбекистонга қайтиб, биометрик паспорт олиши керак”, — деб таъкидлашди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот-хизматида.

Умумроссия Ўзбеклар Конгрессида ҳам “Беш йил Россияда юрган ўзбекистонликларни фуқароликдан маҳрум қилишаётганмиш” деган миш-мишлар асоссиз эканлигини тасдиқлашди.

"Фуқароликдан маҳрум қилиш қонунда белгиланган тартибда амалга оширилади, дейлик, фуқарода оппозицион кайфият борлиги маълум бўлса, у фуқароликдан маҳрум қилиниши мумкин. Яъни, бундай қилинишига жиддий асос керак бўлади. Шу сабабли, Россияда вақтинча яшаб, меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари, шу жумладан қашқадарёлик йигит ҳам ҳавотир олмаслиги мумкин. Бу ерда мавжуд бир муаммо шундаки, Ўзбекистон ҳудудига нобиометрик паспорт билан қайтиш учун сертификат расмийлаштириш талаб этилади. Бунинг учун, Россия ҳудудида нобиометрик паспорт билан юрган Ўзбекистон фуқароси Москвадаги консуллик ваколатхонасига шахсан мурожаат этиши лозим”, — деб таъкидлашди уюшмада.

Ўзбекистон Республикасига қайтиш учун сертификат расмийлаштириш тартиби
Ўзбекистон Республикасига қайтиш учун сертификат вақтинча чет элда бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикасига кириш ҳуқуқини берувчи ҳужжат ҳисобланади, ва чет элда уларнинг ҳаракатланиш ҳужжати (Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти, 16 ёшга тўлмаган ЎзР фуқаросининг гувоҳномаси, фуқаролиги бўлмаган шахснинг гувоҳномаси) йўқолган (яроқсизланган) ҳолларда берилади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари чет элда бўлган вақтларида паспортларининг амал қилиш муддати тугаганида қайтиш учун сертификат расмийлаштирилади.

Бундан ташқари, ота-оналарининг ёки бошқа қонуний вакилларининг паспортлари асосида чет элда бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари 16 ёшга тўлганда қайтиш учун сертификат берилиши мумкин.
Аризачида ҳаракатланиш ҳужжати мавжуд эмаслиги сабабли унинг шахсини тасдиқлаш зарур бўлганида, қайтиш учун сертификат фақатгина паспорт ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг гувоҳномасини берган ЎзР ички ишлар идораларининг тегишли тасдиқловчи ҳужжати олинганидан сўнг берилади.

Ўзбекистон фуқароси паспорти. - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонга эски паспорт билан ҳам муаммосиз қайтиш мумкин

Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда, қайтиш учун сертификатни расмийлаштириш муддати аризачи томонидан чет элдаги консуллик муассасасига тақдим этилган маълумотларнинг тўлиқлигига қараб, 5 иш кунигача даврини ташкил этиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат йўқолганлиги (яроқсизланганлиги) юзасидан мурожаатлари шахсан аризачи томонидан Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасалари қабул қилиш кунлари ва соатларида амалга оширилади.
Сертификатни олиш учун консуллик муассасасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш керак:
- тўлдирилган электрон ариза-анкета;
— муддати тугаган/яроқсизланган паспорт/16 ёшгача шахснинг гувоҳномаси/ФБШ гувоҳномаси;
— иккита фотосурат (35х45мм);
— сертификатга ёзиб қўйиладиган ҳар бир боланинг иккита фотосурати (35х45мм);
— аризачи ишлайдиган, ўқишда, даволанишда ёки хизмат сафарида бўлган тегишли ташкилотнинг тасдиқловчи ҳужжати;
— ўрнатилган миқдордаги консуллик йиғими;
— қайтариб юбориш учун пули тўланган конверт (зарурий ҳолда).
Бундан ташқари, йўқотилиши ёки ўғирланиши натижасида аризачининг ҳаракатланиш ҳужжати мавжуд бўлмагани ҳолда қуйидаги қўшимча ҳужжатлар керак:
— йўқотилган/ўғирланган паспорт нусхаси (агар бор бўлса);
— аризачининг ҳаракатланиш ҳужжати йўқолганлиги тўғрисида ариза билан мурожаат этганлигини тасдиқловчи доимий яшаш жойидаги мамлакатнинг ваколатли идораларининг расмий ҳужжати;

Миграция бўйича саволларга Telegram орқали жавоб олиш мумкин

— аризачи ташриф буюрган мамлакат ваколатли идоралари томонидан берилган ва аризачининг ҳаракатланиш ҳужжати йўқолганлиги/ўгъиланганлиги тўғрисида ариза билан мурожаат этганлигини тасдиқловчи расмий ҳужжат.
Қайтиш учун сертификат бир ойгача бўлган муддатда амал қилади. Истисно ҳолатларда (соғлиқ билан боғлиқ вазият, авиабилет ёки темир йўл билетининг йўқлиги, қамоқда бўлиш, хорижий ваколатхона йўқ давлатда бўлиш ва бошқалар) уч ойгача бўлган муддатга берилиши мумкин.
Сертификатнинг амал қилиш муддати узайтирилмайди.
Сертификат Ўзбекистонга қайтиш учун мўлжалланган ва фақатгина шу мақсадда амал қилади.
Изоҳ:
Қайтиш учун сертификат берилган шахс Ўзбекистонга келганидан сўнг янги паспортни расмийлаштириш учун доимий яшаш жойидаги ички ишлар идораларига ушбу сертификатни топшириши шарт.

Янгиликлар лентаси
0