ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин миграция масалалари билан шуғулланувчи идоралар ҳамда вазирликлар ўзаро мувофиқлашган ҳолда ҳаракат қилишлари кераклиги тўғрисида баёнот қилди.
"Бу соҳада фаолият юритувчи идоралар ва вазирликлар ўзаро мувофиқлашган ҳолда иш олиб боришлари керак.
Миграция масаласида ҳатти-ҳаракатлар кучайтирилиши ва янада такомиллаштирилиши лозим”, — деди Путин Россия Хавфсизлик кенгаши йиғинида.
Россия президенти, шунингдек, нолегал мигрантларга Россия ҳудудида бемалол ҳаракатланиш имконини бераётган қонунбузарликлар схемаси аниқланиб, уларнинг олди олиниши шартлигини қўшимча қилди.