Ўзбекистон 24 дона замонавий локомотивларга эга бўлади

© Sputnik / СтрингерO'ZEL-0204 электровози
O'ZEL-0204 электровози - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Харид қилинадиган 24 локомотивдан 16таси юк ташиш, 8таси йўловчиларни ташишга мўлжалланмоқда. Натижада, экспертлар прогнозига кўра, 2020-йилга келиб, компания юк ва йўловчилар ташиш ҳажмини 1,2 баробарга ошириши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Ўзбекистон яқин тўрт йил ичида чет элда ишлаб чиқарилган 24 дона замонавий локомотивларни харид қилишни режалаштирмоқда, деб хабар қилди Sputnik мухбирига "Ўзбекистон темир йўллари"даги манба.

Хитой-Ўзбекистон темир йўл қурилиши 2016 йилда бошланади

Вакилнинг сўзларига қараганда, бу ташаббусни давлат раҳбари ҳам маъқуллаган. Ҳозирда “Ўзбекистон темир йўллари”га ушбу лойиҳани техник иқтисодий асослаш(ТИА)га топшириқ берилган.

"Бугунги кунда ташкил этилаётган янги транспорт темир йўллари коридорлари туфайли яқин кунларда қўшимча қувват талаб қилиниши мумкин. Йил якунига қадар ТИА лойиҳаси устида ишни якунлаб, тендер жараёнига ўтишни мўлжаллаяпмиз”, деб хабар қилди манба.

Компания режасига кўра, харид қилинадиган 24 локомотивдан 16таси юк ташиш, 8таси эса йўловчиларни ташишга мўлжалланади. Натижада, экспертлар прогнозига кўра, 2020 йилга келиб, компания йўловчилар ва юкларни ташиш ҳажмини 1,2 баробарга оширишга эришиши мумкин.

Инвестицион лойиҳалар доирасида муҳим лойиҳалар – Самарқанд-Бухоро, Қарши-Термиз, Поп-Қўқонд-Марғилон-Андижон темир йўллари тармоқларини электрлаштириш режалаштирилган. Барча қурилиш ишлари жадвал асосида амалга оширилиб, компаниянинг барча кучлари лойиҳаларни белгиланган муддатда якунлашга қаратилган.
Бугунги кунда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятидаги мавжуд локомотивларнинг 50%дан ортиғи янгиланган. 2016 йилнинг охирига келиб замонавий локомотивлар сони 70%дан ошиши режалаштирилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0