ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik, Федор Смирнов. Эрдўғон Туркия фуқаролари учун июнь ойи охирида Европа давлатларига визанинг бекор қилиниши Европа Иттифоқи томонидан Туркияга қилинган марҳамат эмас, дея таъкидлади, РИА Новости хабари асосида.
ЕИ аъзо-давлатлари ва Туркия Бош вазири 18 март куни Туркия орқали Мисрга кириб келган нолегал мигрантларни ортга қайтариш ҳамда суриялик қочқинларни Туркия ҳудудида олиб қолиш ҳақида келишув имзоланди. Бунинг эвазига, Европа Иттифоқи Туркия фуқаролари учун визани бекор қилишга ҳамда 6 миллиард евро молиявий ёрдам ажратишга ваъда берган эди.
"Ҳеч ким Туркияга ҳиммат кўрсатаётгандек ҳаракат қилишга ҳақли эмас. Визанинг бекор қилиниши муддати мен ҳали Бош вазир бўлиб фаолият юритаётган вақтимда — 2016 йил октябр ойида маълум қилинганди. Қандай қилиб бБу муддатнинг тўрт ойга кечиктирилишини худди ён беришдек кўрсатиш мумкин?”, деди Эрдўғон Хорватияга уюштирган ташрифи чоғида. Унинг сўзларидан Hurriyet нашри иқтибос келтирган.
Эрдўғон шунингдек, ЕИ қўяётган талабларни ҳам танқид остига олди. (Европа Иттифоқи Туркиядан қочоқларни қабул қилиши учун ажратиладиган 6 миллиард евро нималарга сарфланиши ҳақида ҳисобот талаб қилган эди.)
"Мен тушунмайман, нима учун Туркиядан қандайдир лойиҳаларни тақдим этишни сўрашаяпти? (Германия канцлери Ангела) Меркель Низипга келиб (Ғазиантепа провинциясидаги қочқинлар лагери – таҳр.) биз нима ишларни амалга оширганимизни томоша қилди. Биздан яна қандай лойиҳаларни кутишяпти? Ҳеч ким лойиҳалар баҳонасида бизни алдашга уринмаслиги керак", — қўшимча қилди у.