ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Голландиянинг энг оммабоп нашрларидан бири De Telegraaf Туркияда ўз ҳамкасблари ҳибсга олинишига карикатура билан жавоб қайтаришга қарор қилишди.
Карикатурада Эрдўғон Apen Rots “маймунлар қояси” тоғи устида турган “Европа сўз эркинлигини поймол қилаётган” маймун қиёфасида тасвирланган.
Wel benieuwd of De Telegraaf vandaag ook in de Turkse krantenkiosken te koop is… #Erdogan pic.twitter.com/dPNZBqEmip
— Mike Muller (@_MikeMuller) 25 апреля 2016 г.
Карикатура “Эрдўғоннинг узун қўли” дея номланган.
ОАВ вакиллари ҳамда инсон ҳуқуқлари бўйича фаоллар Туркиядаги сўз эркинлиги муаммосига кўплаб маротаба эътибор қаратишган. Чунки, сўнгги вақтларда, Туркия президенти нафақат ўз юртида, балки чет мамлакатларда уни танқид остига олаётганларга қарши курашишга ҳаракат қилиб келмоқда.
Жумладан, немис журналисти ва ҳажвчиси Ян Бемерманнинг ZDF телеканалида Эрдўғон номига атаб ёзилган ҳажвий шеъри кенг жамоатчиликда қизғин муҳокама уйғотган эди.
Шундан сўнг, Туркия ҳукумати Германия ҳукуматига норозилик нотасини йўллаб, ушбу воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатилишини талаб қилди. Сал ўтмай Германия канцлери Ангела Меркель Бемерман иши судга оширилиши ҳақида айтгач, бу мамлакатда катта жанжал авж олишига ва федерал канцлернинг обрўйи тушиб кетишига сабаб бўлди.