ТОШКЕНТ, 22 апр – Sputnik. Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ўз сафари чоғида Россия президенти Владимир Путин билан учрашади ва МДҲ, ШҲТ ҳамда БМТ доирасидаги иқтисодий ва ўзаро ҳамкорлик масалаларни муҳокама қилади, дейилган Кремль хабарида.
Шунингдек, олий даражадаги учрашувда икки мамлакатнинг савдо-иқтисодий, илмий-техник ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорлиги истиқболлари кўриб чиқилади.
Бундан ташқари, томонлар минтақавий ва халқаро миқёсдаги куннинг долзарб масалаларини муҳокама этади.
Бундан олдинроқ, Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистоннинг янги элчиси Бахром Ашрафхоновдан ишонч ёрлиқларини қабул қилиш вақтида Ўзбекистон раҳбарининг Москвага келиши ҳақидаги хабарни тасдиқлаганди.