ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Саидикром Ниёзхўжаев ва унинг россиялик ҳамкасби Григорий Карасин Москвада учрашиб, Владимир Путин ва Ислом Каримов учрашувига тайёргарлик масаласини муҳокама қилдилар, деб хабар бермоқда Россия ТИВ матбуот-хизмати.
"Томонлар Ўзбекистон – Россия муносабатларига доир кун тартибида турган бир қатор масалаларни, шу жумладан, Россия ва Ўзбекистон раҳбарларининг олий даражадаги учрашувига тайёргарлик масаласини муҳокама қилдилар”, — дейилган Россия ТИВ матбуот-хизмати эълон қилган хабар матнида.
Бундан сал олдин Владимир Путин Ўзбекистон президенти Ислом Каримов шу ойда Россияга ташриф уюштириши ҳақида хабар қилиб, шундай деган эди: "Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги муносабатлар ҳақиқатда иттифоқдош характерга эга. Шу йил апрел ойида Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг Россияга ташрифи ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтиради, мустаҳкамлайди”, — деб айтган эди.