ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ушбу йилнинг 25-26 апрелида Россияга икки кунлик расмий ташриф билан келади, Россия Молия вазири ўринбобсари Сергей Сторчак маълумотига кўра.
“25-26 апрелда Ўзбекистон президенти Ислом Картимовнинг Россияга ташрифи режалаштирилган.<…> Кун тартибига қўйилган масалалардан бири бу Ўзбекистон қуролли кучларини қайта жиҳозлаш масаладир”, — деди Сторчак Федерация Кенгаши мажлисида.
Унинг сўзларига қараганда, Ўзбекистон қуролли кучларини қайта жиҳозлаш мақсадида Россияда ишлаб чиқарилган ускуналар еткизиб бериш режалаштирилган. Ушбу масала Ислом Каримовнинг Москва ташрифи мавзуларидан бири бўлади.