ТОШКЕНТ, 22 апр – Sputnik. 16 ёшдан кичик бўлган ўсмирларга ота-она розилигисиз Facebook, Snapchat ва Twitter ижтимоий тармоғига уланишни таъқиқловчи қонун Европа Иттифоқида 2018 йилдан бошлаб кучга киради, деб хабар бермоқда Financial Times нашри, РИА Новости маълумоти асосида.
Ҳозирда Facebook, Snapchat, Twitter ва Instagram фойдаланувчиларининг аксарият қисмини балоғат ёшига етмаган болалар ташкил қилиши қайд этилган. eMarketer тадқиқот ўтказиш компанияси маълумотига қараганда, Буюк Британияда 11 ёшдан кичик бўлган ҳар беш боладан биттаси Facebook ижтимоий тармоғида ўз саҳифасига эга. Бу эса ижтимоий тармоқ қонунчилигига зиддир. Унга кўра, Facebook фойдаланувчисининг ёши 13дан кичик бўлиши мумкин эмас.
Нашрда таъкидланишича, ҳозирда йирик компаниялар олдида ижтимоий тармоқдан рўйҳатга ўтказиш учун ота-оналар розилигини олиш масаласи турибди.
Киритиладиган чекловлар айнан нималардан иборат бўлиши ҳозирча маълум эмас.