Ўзбекистонда ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар таъқиқланиши мумкин

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтиш"Фейсбук" ижтимоий тармоғи
Фейсбук ижтимоий тармоғи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ижтимоий тармоқлар – бу экстремистлар томонидан Ўзбекистонда таъқиқланган адабиётларни тарқатиш учун қулай восита.

ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. “Камолот” ёшлар ҳаракати баъзи мессенжерлар ва

Хакерлик учун жазо - Sputnik Ўзбекистон
Экстремистик сайтларнинг 90% МДҲ ҳудудидан ташқарида жойлашган
ижтимоий тармоқларнинг ёшлар учун зарарли таъсирини чеклаш учун  махсус чоралар таёрламоқда. 

Бугунги кунда “Камолот” ушбу йўлнинг бошида турибди ва ушбу тармоқлар ишини чеклашнинг техник ва бошқа имкониятларини ўрганиб чиқмоқда. Хусусан, ёшлар ҳаракати диққати Telegram, Facebook ва "Одноклассники" мессенжерларига қаратилган.  

“Бугунги кунда ушбу хизматлар нафақат Ўзбекистон ёшлари орасида оммавий балки экстремист ва террорчилар орасида ҳам ёшларни ёллаш учун фаол қўлланиладиган воситалар бўлиб қолмоқда. Шунинг учун ҳам ушбу масалани диққат билан ўрганиб чиқиб, керакли чоралар топиш керак”, — деди ташкилот вакили.

Унинг сўзларига қараганда, ушбу масала кўпроқ  ҳуқуқий  соҳага алоқадор. Масаланинг техник жиҳати иккинчи ўринда. Барча фикр ва мулоҳазаларни ҳисобга олиш учун турли соҳалардан экспертлар таклиф қилинади ва халқаро тажриба ўрганилади.

Қонун ва одил судлов рамзлари. - Sputnik Ўзбекистон
Жўнатмада ҳам, телефонда ҳам...

Ўзбекистон ноқонуний адабиётларга қарши курашда ўз тажрибасига эга. Унинг асосида – сайтларни тўлиқ таъқиқлаш ўрнига, миллий домен зонасида алтернатив  хизматлар яратиш усулидир. Шу тариқа охирги йиллар давомида “UZ” зонасида миллий ижтимоий тармоқлар, қидирув тизимлари, видеохостинги ва махсус ахборот таълим тармоғи — ZiyoNET ташкил қилинди.

“Камолот” ёшлар ҳаракати нодавлат, нотижорат ёшлар ташкилоти ташкилот бўлиб, 1996 йилда ташкил қилинган. Ташкилот кўнгилли равишда ташкил қилинган бўлиб, ўз-ўзини бошқариш тизимида ишлайди. Бугунги кунда ташкилот 500 минг ёшларни бирлаштириган.

Янгиликлар лентаси
0