ТОШКЕНТ, 14 апр – Sputnik. Москва шаҳри, Ярцев кўчаси ва Рублевское шоссе кесишмасида жойлашган қурувчилар ётоқхонаси ошхонасида овқатдан заҳарланган мигрантларнинг барчаси айни вақтда ўзларини яхши ҳис қилишмоқда, деб хабар қилмоқда РИА Новости ахборот агентлиги Москва шаҳар Соғлиқни сақлаш департаментидан олинган хабарга таянган ҳолда.
"Шаҳар касалхонасига 58 киши жойлаштирилган эди. 14 апрел, соат 10:00 ҳолатига кўра, касалхонага ётқизилганларнинг барчаси ўзларини қониқарли ҳис қилишмоқда. Тиббий ёрдам тўлиқ ҳажмда кўрсатилди”, деб хабар қилишди департаментда.
Москва шаҳрининг ғарбий қисмида жойлашган ётоқхона ошхонасида 60 нафар меҳнат мигрантлари овқатдан заҳарлангани ҳақида бугун эрталаб хабар берилган эди.