ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Москва шаҳрининг ғарбий қисмида жойлашган ётоқхонадан Ўзбекистон ва Тожикистоннинг 60 нафар фуқароси касалхонага ётқизилди, деб хабар қилди пайшанба куни Москва шаҳар фавқулодда ҳолатлар хизматидаги манба.
Қурувчилик объекти хавфсизлик хизмати раҳбари Дмитрий Телицин бундан сал олдин тушлик вақтида ишчиларнинг ёппасига заҳарланганликлари ҳақида хабар қилган эди.
"Овқатдан заҳарланган қурувчилар — Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари", — деб хабар қилди суҳбатдош агентликка.
Унинг сўзларига қараганда, жами 60га яқин киши жабр кўрган. Телицин, шу вақтга қадар бундай воқеа бирор марта рўй бермаганлигини таъкидламоқда.