ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Ўзбекистон фуқароси осмонўпар бино — "Москва-сити"дан йиқилиб, ҳалок бўлган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари фикрига кўра, у ўз жонига қасд қилган бўлиши мумкин, деб хабар қилди чоршанба куни Москва шаҳри бўйича Россия Тергов қўмитаси раҳбарининг катта ёрдамчиси Юлия Иванова.
Иванованинг аниқлик киритишича, ҳалок бўлган ўзбекистонлик 1994 йилда туғилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органидаги манба берган маълумотга қараганда, марҳум сваркачи бўлиб ишлаган.
"Эркакнинг ҳалок бўлганлиги юзасидан Москва марказида тергов олди суриштирув ишлари ўтказилмоқда", — деди Иванова.