ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. Марказий Осиёдан Россияга ташриф буюраётган фуқаролар сони бир оз ортди, деб хабар бермоқда Россия ФМС матбуот-хизмати.
"Апрел ойи бошида олинган маълумотлар Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистондан ташриф буюраётган фуқаролар сони ортганини кўрсатмоқда. Ўзбекистон ва Қозоғистондан келаётган фуқаролар сони эса, аксинча, камайган”, дейилади хабарда.
Айни вақтда Россиядаги ўзбекистонликлар сони 1,7 миллионни ташкил қилиши айтиб ўтилган.
Бундан ташқари, жорий йилда 2015 йилга нисбатан нолегал мигрантлар сони икки баробарга қисқаргани ҳақида ҳам маълумот берган.